Мисрнинг Гиза шаҳрида хавфсизлик кучлари ва қуролланган шахслар ўртасида отишма юз берди. Бунинг оқибатида 9 киши ҳалок бўлган, яна 5 полициячи жароҳат олган. Бу ҳақда “Анадолу” ахборот агентлиги хабар бермоқда. 

ОАВ маълумотларига кўра, отишма хавфсизлик кучлари ходимларининг Гизадаги хонадонлардан бирига ҳужуми оқибатида чиққан. Ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари 2 нафар қуролланган шахсни ушлашга муваффақ бўлишган. 

Операция тафсилотлари ошкор қилинмаган.