2017 йилнинг 7 сентябрь куни, тахминан соат 13:00 ларда, ички ишлар идоралари ходимлари томонидан Сергели тумани, Биродарлик-8 даҳасида ўтказилган тезкор тадбирлар давомида, фуқаро П.В.В. тўхтатиб текширилганда, унинг ёнидан оғирлиги 796,43 грамм бўлган «марихуана» гиёҳвандлик воситаси аниқланиб олинган. Бу ҳақда пойтахт ИИББ хабар берди.

Мазкур ҳолат юзасидан Сергели тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 276-моддаси 2-қисми “а” банди (гиёҳвандлик воситаларини ўтказиш мақсадини кўзламай, кўп миқдорда қонунга хилоф равишда сақлаш) аломатлари билан жиноят иш қўзғатилган. 

Ҳозирда дастлабки тергов ҳаракатлари давом эттирилиб, унинг бошқа жиноятларга алоқадорлиги текширилмоқда.