Xiaomi компанияси янги ноутбук ва смартфонларини намойиш қилди. "Лайфхакер" шу ҳақидаги маълумотлари билан бўлишди.

Xiaomi Mi Notebook Pro

Ноутбук кулранг металл корпусга эга бўлди. Дисплей Gorilla Glass 3 шишаси билан ҳимояланган, тапчад эса бармоқ излари сканерига ўрнатилган. Mi Notebook Pro клавишлари худди шу диагоналдаги MacBook Pro'дан 19 фоизга катта. Клавиатура чироқларга эга.

Фото: mi.com

Корпусга HDMI ўйма, икки USB-A, SD-картридер, икки USB Type-C ва қулоқчинлар учун 3,5 миллиметрли ўйма жойланган. Ноутбукнинг оғирлиги 1,95 килограмм, ўлчамлари эса 360,7 × 243,6 × 15,9 миллиметрни ташкил қилади. Mi Notebook Pro батареяси тезкор зарядлаш тизимини қўллаб-қувватлайди: 35 дақиқада аккумулятор 50 фоизга тўлади.

Ноутбук Intel Core i5 ёки Coffee Lake авлодининг i7 процессорида ишлайди. Асосий версияда 256 Гб'ли SSD-диск ўрнатилган, корпусда яна бир диск учун ўйма мавжуд. Графика учун NVIDIA GeForce MX150 дискарет видеокартаси масъул. Оператив хотира 8 ёки 16 Гб бўлиши мумкин.

Фото: mi.com

Core i5 процессор ва 8 Гб оператив хотирали Mi Notebook Pro версияси - 5 599 юань, Core i7 ва 8 Гб версияси эса - 6 399 юань.  Core i7 ва 16 Гб'ли максимал тўплам эса - 6 999 юань.

Xiaomi Mi MIX 2

Фото: mi.com

Mi MIX 2 томонлари 18X9 бўлган 5,99 дюймли дисплейга эга. Компания биринчи версия (Mi MIX) дисплейи юзасини 91,3 фоиздан иккинчи версия (Mi MIX 2)да 93 фоизгача катталаштиришга муваффақ бўлди.

Дизайн деярли ўзгармаган, фақат пастки ҳошия кичрайган. Смартфон корпуси керамикадан, орқа томони эса металл ҳошиядан ишланган. Камера объективига тилла билан ишлов берилган. Ҳошияларнинг йўқлиги туфайли фронтал камерани пастки қисмга кўчиришга тўғри келди. Mi MIX 2'да эса юқори қисми жуда тор панжарали оддий динамик жойланган. 

Шунингдек Mi MIX 2'нинг оқ корпусли махсус версияси ҳам бор.

Фото: mi.com

Mi MIX 2'нинг 64 Гб'ли версияси нархи 3 299 юанни ташкил қилади, 128 Гб - 3 599 юань ва 256 Гб - 3 999 юань.

Xiaomi Mi MIX 2 хусусиятлари:

  • Дисплей: 5,99 дюйм, 2 160 × 1 080 пиксель;
  • Процессор: Snapdragon 835;
  • Хотира: 6 Гб оператив ва 64, 128 ёки 256 Гб ички хотира;
  • Камера: 12 Мп — асосий, 5 Мп — фронтал;
  • Аккумулятор: 3 400 мАс тезкор зарядли Quick Charge 3.

Xiaomi Mi Note 3

Фото: mi.com

Mi Note 3 смартфони Mi 6 флагманининг катталаштирилган версиясидир. Уларнинг дизайни бир хил: металл рамка ва орқа томонда шиша. Шунингдек смартфон икки карра оптик зумли икки 12 мегапикселли камерани ҳам "ўзлаштирган". Бармоқ излари сканери дисплей остига жойланган.

Процессор сифатида топ Snapdragon 835 эмас, ўртача нарх сегментидаги Snapdragon 660 чипи танланган. Дисплей диагонали 5,5 дюймни ташкил қилади, ўлчамлари - 1 920 × 1 080 пиксель.

Фото: mi.com

Қора рангдаги 64 Гб'ли Mi Note 3 версияси 2 499 юанга баҳоланди. 128 Гб хотирали вариант нархи эса - 2 899 юань. Ҳаворанг корпусли смартфон 2 999 юанга тушади.

Xiaomi Mi Note 3 хусусиятлари:

  • Хотира: 6 Гб оператив ва 64 ёки 128 Гб ички.
  • Камера: 12 + 12 Мп — асосий, 8 Мп — фронтал.
  • Аккумулятор: 3 500 мАс тезкор зарядли Quick Charge 3.