АҚШ олий суди 11 сентябрда Гонолулу шаҳри (Гавайи штати) судининг АҚШ президенти Дональд Трампнинг иммиграция фармони бажарилишига тақиқловининг амал қилишини тўхтатди. Бу ҳақда суд баёнотида айтилган. 

“Суд АҚШнинг Сиэтл шаҳридаги 9-округ аппеляция суди қарори бандининг амал қилишини тўхтатди. Унга кўра ҳукуматга АҚШнинг қочқинларни қабул қилиш дастури рўйхатларида бўлган ва кўчириб ўтказиш масалалари билан шуғулланувчи идоралар расмий кафолатларига эга бўлган қочқинларни қабул қилишни рад этиш тақиқланарди”, деб ёзган судья Энтони Кеннеди.

Сиэтл аппеляция суди 8 сентябрда Гонолулу шаҳри суди киритган тақиқловни ўз кучида қолдирганди.

Гап қочқинлар ва Эрон, Яман, Ливия, Сурия, Сомали ва Судан фуқароларига АҚШ визалари бериш мезонларига тегишли иш ҳақида кетмоқда. Олий суднинг вақтинчалик қарорига кўра, юқорида эслаб ўтилган шахслар АҚШда уларнинг яқин қариндошлари борлиги ёки улар АҚШ билан ишчи алоқалар қўллаб-қувватлашларини исботлашлари керак.