Хитойда физика қонунларига бўйсунмайдиган двигатель яратилгани маълум қилинди. Бу ҳақда CCTV-2 телеканалига иқтибос келтирган ҳолда The Daily Mail нашри хабар бермоқда.

Ташқивот видеосида хитойлик олимлар ёнилғи ишлатмайдиган EmDrive двигателини яратишгани таъкидланган. Бу двигателнинг қўлланиши инсонларга Марсгача 10 кунда етиб олиш имконини берган бўларди.

Видеода двигатель конструкциясининг техник тафсилотлари келтирилмаган, бироқ таъкидланишича, яқин орада двигатель коинотда синовдан ўтказилади.

Маълумотларга кўра, EmDrive микротўлқинларни генерация қилувчи магнетрон ва уларнинг тебранишлари энергиясини жамловчи резонатордан ташкил топган. Бунда вужудга келтириладиган тортиш кучини энергияни сақлаш қонуни билан тушунтириб бўлмайди. Двигатель яратувчиларининг айтишларича, бундай двигатель негизида яратилган куч қурилмаси билан Қуёш тизимининг чеккасига бир неча ойда етиб бориш мумкин.

Аввалроқ НАСА коинот агентлиги EmDrive ҳақиқатан ҳам “доимий” тортиш кучини ишлаб чиқариши таъкидланган илмий ишни чоп этганди. Бунда на ёнилғи ишлатилади ва на йўналтирилган нурланиш тутами ишлаб чиқилади. Бу эса импульснинг сақланиш қонунига зид келади.