Булоқбоши тумани Фароғат кўчасида яшовчи М.А. исмли аёл, унинг қизи ҳамда дугонаси Д.М.лар Андижон шаҳридаги “Жаҳон” буюм бозорида ўғрилик қилишни режалаштиришади, деб хабар бермоқда Андижон вилояти ИИБ матбуот хизмати.

Ушбу бозорда савдо қилаётган икки тадбиркорнинг умумий нархи 280 минг сўмлик 7 жуфт болалар оёқ кийими ва умумий нархи 290 минг сўмлик 2 дона аёллар сумкаларини ўғирлашади. 

Бироқ улар узоққа боришмади. Аёллардан иборат жиноий гуруҳ аъзоларидан бирига тегишли «Spark» русумли автомашинага юклаётган вақтларида ашёвий далил билан ушландилар.