Буюк Британиянинг Ньюкасл университети профессори Рой Тейлор Европа диабетни тадқиқ қилиш ассоциациясининг 53-ҳар йилги йиғилишида иккинчи турдаги қандли диабетдан қутулиш дастурини тақдим этди, дея хабар берилган олий ўқув юрти сайтида.

Қарийб қирқ йил давомида иккинчи турдаги қандли диабетни ўрганган экспертнинг фикрича, ошқозоности бези томонидан ортиқча ёғнинг йўқотилиши инсулин нормал ҳолатда ишлаб чиқарилишини тиклайди.

Профессорнинг фикрича, бу хасталик жигар ва ошқозоности безидаги ёғ миқдорининг кўплиги туфайли чақирилади, улардан паст калорияли парҳез ёрдамида қутулиш мумкин.

Тейлор тадқиқотда иштирок этаётган беморлар ҳақида ҳам айтиб ўтди. Улар иккинчи турдаги қандли диабет билан оғрийди. Даволаниш дастури икки босқичдан иборат бўлган. Биринчисида истеъмол қилинаётган овқат калорияси камайтирилган, иккинчисида эса – жисмоний фаоллик киритилган. Тажриба қатнашчилари ўртача 15 килограммга озишган, хасталик аломатлари камроқ кузатилган.

Тейлорнинг фикрича, иккинчи турдаги қандли диабетни шу усул орқали “уйқуга солиш” фақатгина эндокрин касаллик аниқланганидан сўнг биринчи ўн йил ичида мумкиндир.