Япония пойтахти Токио шаҳридан унча узоқ бўлмаган ерда 4,6 магнитудали зилзила юз берди. Бу ҳақда Reuters Япония метеорология бошқармасига асосан хабар қилмоқда.

Ер силкиниши маркази Токио билан қўшни бўлган Сайтама префектурасида қайд қилинган. Унинг ўчоғи 50 километрлик ер тубида жойлашгани айтилмоқда.

Зилзила маҳаллий вақт билан соат 09.27 (Тошкент вақти билан 05.27)да юз берган. Ҳозирги пайтда вайронагарчиликлар ва цунами хавфи ҳақида хабарлар йўқ.