«ПСЖ» «Сантос» клубига жамоа тарбияланувчиси Неймар ёзда «Барселона»дан 222 млн эвазига ўтгани учун 9 млн евро тўлаб беради. Бу ҳақда Бразилия клуби президенти Модесто Рома Жуниор хабар қилди.

«Биз «ПСЖ»дан электрон мактуб олдик. Клуб кечикиш ҳолати учун узр сўради ҳамда бу масалани ечиш учун кўплаб вариантлар бор экани, улар тўловни ўтказиш учун барча чораларни кўришаётганини таъкидлаб ўтишди. Бу жуда жиддий кишилар, улар футбол билан фақатгина кўнгилхушлик учун шуғулланишаётгани йўқ», - дея «Сантос» президентининг сўзларини келтиради UOL нашри.