Интернетда Volvo’нинг янги   йўлтанламаси дизайни тўла намойиш этилган тасвирлар пайдо бўлди. У XC60’дан бир поғона пастда жойлашган бўлиб, XC40 номини олди. Carscoops’нинг хабар беришича, тегишли скриншотлар олинган ролик Швеция маркасининг Венгия бўлинмаси томонидан эълон қилинган. Шу билан бирга, ҳозирда улар на офис сайтида, на ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларда бор.

Серияли модель дизайни 2016 йилнинг майида тақдим этилган 40.1 прототипи ташқи қиёфасини бутунлай қайтарган. Ишлаб чиқаришга тайёр бўлган йўлтанламас концепт-кардан фақатгина бироз ўзгарган бамперлар, радиатор панжараси, шунингдек, бошқа ғилдирак дисклари билан ажралиб туради.

Фото: Motor.ru

Volvo XC40 ички қисми Швеция маркасининг аввалги моделлари йўналишида тайёрланган. Кроссовер тик мультимедия тизими ва рақамли қурилмалар панелига эга.

Фото: Motor.ru

Volvo’нинг энг кичкина йўлтанламаси қатор бошқа электрон ёрдамчиларга ҳам эга бўлади. Хусусан, гап айланма кўриш тизим, мослаштирилган круиз-назорат, йўлдан чиқиб кетишни кузатиш функцияси ва пиёдалар ҳамда велосипедчиларни пайқашга эга тезкор тўхташ тизими ҳақида бормоқда.

Фото: Motor.ru

XC40 йўлтанламаси CMA янги модель платформасида қурилади. Кроссовер бу шассида яратилган биринчи моделга айланади. Ишлаб чиқариш Бельгияда амалга оширилади. XC40 премьераси 21 сентябрга мўлжалланган.