Англиялик собиқ футболчи, ҳозирда телебошловчи сифатида ишлаётган Гари Линекер Геннадий Головкин ва Сауль Альварес ўртасида 76 кг вазн тоифасида WBA, IBF ва IBO камарлари учун кечган жанг натижасига ўзига хос муносабат билдирди.

«Дуранг. Қўшимча вақт ва пенальти белгиланг, илтимос», — дея ёзган Линекер ўз твиттерида.

Жангда ҳакамлардан бири Альваресни, иккинчиси Головкинни ғолиб деб топди, учинчи ҳакам эса дуранг бўлганини қайд этди. Бу натижа эса қозоғистонлик боксчига камарларни ўзида сақлаб қолишга имкон берди.