Дунё етакчиларининг соатлари баҳоси қанча экан ҳақида ҳеч ўйлаб кўрганмисиз? Ҳайратланишга тайёр туринг: бундай даражали кишилар анча камтар хронометрларни танлашади. Банкирлар, Уолл-Стрит ишбилармонлари ва жиддий тадбиркорлар эса кўзга ташланувчи, олмослар билан безатилган ёки оқ тилладан ишланган соатларни тақишлари мумкин. Trendymen томонидан тақдим этилган соатлар механизми жуда мураккаб, уларнинг миллари ҳеч қачон шошмайди, ортда қолиб ҳам кетмайди. Баъзилари гравитация таъсирини ҳисобга олувчи махсус механизм - турбийон билан жиҳозланган. Бундай мураккабликлар ва безаклар дунёда энг қиммат деб топилган хронометрларнинг нархини муайян даражада оширади.

Piaget Emperador Temple

Фото: Trendymen

Нархи: 3,3 миллион доллар

Кўплаб олмослар остида деярли кўринмаётган 18 каратли олтин. Устки қопқоқнинг ўзиёқ 481 дона олмос билан безатилган! Бутун дунёда бу соатларнинг атиги икки нусхаси мавжуд, улардан бири сотиб бўлинган.

Patek Philippe Single-Button Chronograph Watch

Фото: Trendymen

Нархи: 3,6 миллион доллар

Кўринишидан оддий хронограф 1928 йилда француз графининг буюртмасига кўра ишланган. Бу соат аввалги нусхага нисбатан анча камтар кўринади - атиги 28 та қимматбаҳо тош ва оқ тилла. Шуниси қизиқки, 2011 йилдаги кимошди савдосида бу соат учун ҳақиқий "жанг" кетган, ғолиб эса у учун 3,5 миллион доллардан зиёд пул тўлашига тўғри келган.

Patek Philippe Single-Button Chronograph Watch

Фото: Trendymen

Нархи: 3,9 миллион доллар

Платинали қўл соатлари 1952 йилда ишланган. Patek Philippe усталари уларни аноним буюртмачининг буюртмасига кўра ишлаб чиқаришган. Соатлар 2012 йилда сотувга чиқиб, Christie’s кимошди савдосида сотилган.

Patek Philippe Platinum World Time

Фото: Trendymen

Нархи: 4 миллион доллар

Ушбу хронометрнинг дизайни ва механизми устида женевалик катта уста Луи Коттьер ишлаган. Автоном созланувчи махсус қурилма ҳар қандай соат минтақасида ҳам аниқ вақтни белгилаш имконини беради.

Paris Precision Stopwatch by Breguet & Fils.

Фото: Trendymen

Нархи: 4,6 миллион доллар

Breguet усталари соатларни икки циферблат - рим ва араб рақамлари билан жиҳозлаб, бежирим услубда тайёрлашган. Соат 18 каратли олтин ва платинадан ишланган.

Patek Philippe Caliber 89

Фото: Trendymen

Нархи: 5 миллион доллар

Ушбу модель компаниянинг 150 йиллиги шарафига ишлаб чиқарилган. Мутахассислар Patek Philippe Caliber 89'ни қимматбаҳо материаллардан ишланган соатларнинг энг мураккаби деб ҳисоблашади. Дунёда унинг атиги 4 нусхаси бор - сариқ тилла, пушти тилла, оқ тилла ва платина. Бу санъат асарини яратиш учун усталар 9 йил меҳнат қилишган.

Patek Philippe Reference 1527

Фото: Trendymen

 

Нархи: 5,6 миллион доллар

Соатлар Patek Philippe бренди эгалари ҳисобланган Стернлар оиласи буюртмасига кўра ишлаб чиқарилган. 1943 йилда қимматбаҳо тошлар билан безатилган хронометр кўргазмада катта муваффақият қозонди: мангу тақвим ва ой фазалари кўрсатгичи у пайтлар учун янгилик бўлган. 2010 йилнинг май ойида эса Christie’s кимошди савдосида аноним харидор уларни 5,5 миллион доллардан зиёдга баҳолади.

Patek Philippe Henry Graves Supercomplication

Фото: Trendymen

Нархи: 11 миллион доллар

Нью-йорклик банкир, Генри Грейвз дўстона баҳсда ютиб чиқиш учун ушбу хронометрга махсус буюртма берган. Patek Philippe усталари хрономерт устида 5 йил ишлашган ва натижада 900 деталдан иборат ажойиб механизмга эга бўлишган. Циферблатдаги юлдузли осмон Грейвзнинг Нью-Йоркдаги уйи деразасидан кўриниб турган юлдузлар шаклини такрорлайди.

201-carat Chopard

Фото: Trendymen

Нархи: 25 миллион доллар

Соат? Ҳойнаҳой заргарлик маҳоратининг чўққиси. Митти циферблат ноёб олмослар қоплами остида яширинган - 874 та тошнинг умумий оғирлиги 200 каратга тенг.

Joaillene Manchette

Фото: Trendymen

Нархи: 26 миллион доллар

Биринчи ўринда Швейцариянинг Jaeger-LeCoultre концерни соатлари мустаҳкам ўрнашиб олган. Бу ерда асосийси циферблат эмас: 576 та олмос ва 11 оникс билан безатилган оқ тилладан ишланган ажойиб тасмалар барчанинг эътиборини жалб қилади.