Global Challenge танлови ҳар қандай шаҳар ва мамлакатга янги транспорт линиясини барпо этиш учун аризасини тақдим этиш имконини берди. Hyperloop One жамоаси барча мурожаатларни диққат билан ўрганиб чиқиб, келажакдаги истиқболли минтақаларни танлади. 

Ҳозирча, 10 та минтақа танлаб олинди. Айнан ўша жойларда компания қурилиш ишларини бошлаш фойдалироқ бўлиши тахмин қилинмоқда. Компания ёз ойларида Европа ва АҚШнинг қурилиш учун муносиб жойларини танлаган эди. Эндиликда барча эҳтимолий номзодларнинг якуний рўйхати тузиб чиқилди. 

Шундай қилиб, Шимолий Америка, Буюк Британия ва Ҳиндистон ушбу рўйхатга киритилган. 10 йўналишдан 4 таси АҚШда жойлашган. 2030 кмлик энг узун қатнов Даллас, Ҳьюстон ва Ларедо шаҳарларини ўзаро боғлайди ва 18 млн киши истиқомат қиладиган ҳудудни қамраб олади. 

Ишлаб чиқувчиларни Ҳиндистондаги 2 та йўналиш қизиқтирган. Булар Мумбай-Ченнаи ва Бангалор-Ченнаидир. Ушбу йўналиш барпо қилинса, 30 млн аҳолига хизмат кўрсатиш имкони пайдо бўлади. Яна иккита йўналиш Бирлашган Қиролликда пайдо бўлса, Канада ва Мексикада биттадан Hyperloop One ер ости тоннеллари қурилади.