Хитойлик олимлар чўл ҳудудларини ҳосилдор ерга айлантириш мумкин бўлган технологияни кашф этишди. Чунциндаги Цзяотун университети олимлари ярим йил ичида мамлакат шимолидаги Ички Мўғулистон мухтор вилоятидаги 200 гектар қурғоқчил ерга уруғ қадаб, уларда турли қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштириб, уларни ўзига хос воҳаларга айлантиришди. 

Ички Мўғулистонда 5 та чўл бўлиб, ҳудуднинг катта қисми чўлдан иборат. Шу билан бирга Хитойдаги ўрмонларнинг энг катта майдони шу ерга тўғри келади ва бу майдон 248700 квадрат километрни ташкил қилади. Олимлар вазиятнинг янада ёмонлашишини тўхтатиш учун ўсимликлар деворларида бўлган ва қум билан аралашганда сув, озиқавий моддалар ва ҳавони ушлаб турувчи моддадан иборат махсус пастани яратишди. 

Фото: Solium

200 гектар чўл 6 ой ичида маккажўхори, помидор, сорго ва кунгабоқар ўсувчи плантацияларга айланди. Айни вақтда бу ерда ўрмонни тиклаш бўйича лойиҳа ўз ишини бошлаган. Унга кўра, чўл ҳудудларида 3 йил ичида дарахтларнинг 50 фоизга тикланиши кўзда тутилган.

"Бизнинг ҳисобга кўра, бу ерда 70 дан кўпроқ турдаги қишлоқ хўжалиги ўсимликлари ўсади. Улардан кўпчилиги экилмаган, улар шунчаки ўсмоқда", деб айтган олимлардан бири.

Олимлар лойиҳани кенгайтиришни режалаштиришмоқда. Улар яна 200 гектар ерни ўзлаштиришмоқчи. Олимлар яқин йилларда 13 минг гектардан кўпроқ чўлни ҳосилдор ерга айлантиришмоқчи.

Фото: Solium

Хитойлик амалдорларнинг айтишича, мамлакатда чўллашаётан ерлар майдони йилига ўртача 2400 квадрат километрга камаймоқда.