2017 йил 20 сентябрь куни Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг ташаббуси билан Юристлар малакасини ошириш марказида «Ҳуқуқий ахборотни тарқатиш ва ундан фойдаланишни таъминлашнинг ҳуқуқий асослари» мавзусида семинар ташкил этилди.

Xushnudbek.uz сайтида ёзилишича, семинарда 25 сентябрь санасидан расмий манба сифатида тан олинадиган Lex.uz  – миллий қонунчилик базаси ҳақида маълумотлар ҳам берилди.

1. Lex.uz мутлақо янги ва қулай дизайнда ишга тушади;
2. Қонун ҳужжатлари лотин графикасида ҳам эълон қилинади;
3. Хорижий инвесторлар томонидан энг кўп талаб этиладиган 16та кодекс (яъни барчаси) ва 40та қонун инглиз тили версиясида эълон қилинади;
4. Бундан буён янги қабул қилинган норматив ҳужжатлар 1 кун муддатда Lex.uz сайтида Pdf форматида жойлаштирилади. Бугунги ҳолат қандай эди? Lex.uz сайтида ҳар ҳафтанинг душанба куни Қонун ҳужжатлари тўплами эълон қилинар, масалан, ҳафтанинг сешанба кунида қабул қилинган норматив-ҳуқуқий ҳужжат фақатгина келаси ҳафтанинг душанба кунига келибгина эълон қилинарди холос;
5. Норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга кирган ўзгаришлар 3 кун ичида Lex.uz сайтида акс этади.

Фото: Xushnudbek.uz
Фото: Xushnudbek.uz