Фото: avtoraqam.uzex.uz

Ўзбекистонда автомобиль давлат рақамларининг онлайн-аукционида Z 770 ZA “чиройли” рақами 50 773 725 сўмга сотилди. Бу ҳақда аукцион бўлиб ўтаётган сайтда хабар қилинган.

Бошланғич нархи 7 488 750 сўм бўлган Z 770 ZA (Тошкент) автомобиль рақами жисмоний шахсга сотилди.

Таъкидлаб ўтиш лозимки, ҳозирги пайтда аукционда жисмоний шахслар учун 751 та рақам белгиси сотувга қўйилган.

Автомобиль рақамларини савдоларга қўйиш Ўзбекистон Республикаси ИИВ ЙҲХББ бўлинмалари масъул ходимлари томонидан амалга оширилмоқда.