Испания чемпионатининг 5-турига келиб, энг кутилмаган сенсация юз берди. Мадридда меҳмон бўлган «Бетис» ғалаба қозониши билан бирга «Реал»ни олдида турган рекорддан маҳрум қилди.

Учрашувнинг 90-дақиқаси давомида дарвозаларга тўп киритилмади. Иккинчи бўлимга қўшиб берилган 4-дақиқада эса «Бетис» футболчилари қарши ҳужумда ажойиб ҳаракат қилган меҳмонлар Санабриянинг голи эвазига ҳисобда олдинга чиқиб олишди. Буёғига мезбонларнинг кучи ҳам вақти ҳам етмади.

Натижада кетма-кет 73та ўйинда гол киритган «Реал» 74-ўйинга келиб, бу натижасини тўхтадиган бўлди. 

Ушбу натижадан кейин «Реал» 8 очко тўплаган ҳолда турнир жадвалида 7-ўринга тушиб кетди. Энди жамоа «Барселона» роппа-роса етти очко ортда қолмоқда. 

Испания Ла-лигаси, 5-тур

Реал Мадрид – Бетис 0:1 (0:0)
Гол: 
Санабрия (90+4).
Реал Мадрид: Навас, Варан, Марсело (Васкес, 72), Карвахаль, Рамос, Иско (Асенсио, 67), Каземиро, Кроос, Модрич (Майораль, 72), Бэйл, Роналду.
Бетис: Адан, Манди, Дурмиси, Барраган, Феддаль, Фабиан Руис (Санчес, 80), Гарсия, Герреро (Будебуз, 61), Камараса (Гуардадо, 44), Тельо, Санабрия.
Огоҳлантиришлар: Тельо (36), Манди (38), Феддаль (58).