Сеулда 2018 йилги қишки Олимпия ўйинлари медаллари тақдимоти бўлиб ўтди. Ўйинлар ташкилий қўмитаси матбуот релизида хабар берилишича, медаллар дизайни Корея маданияти анъаналарини ўзида акс эттиради. Медалнинг олд томонида диагонал чизиқлар тасвирланган, мукофотнинг орқа томонида эса – Олимпия ўйинлари эмблемаси бор.

Келаси йилнинг 9-25 февраль куни Пхёнчханда бўлиб ўтадиган қишки Олимпия ўйинлари иштирокчилари ва меҳмонларининг хавфсизлиги бўйича кафолатлар Жанубий Корея президенти Мун Чжэ Ин томонидан Халқаро олимпия қўмитасига берилди. Ҳолат Корея ярим оролидаги вазият кескинлашганидан қарамай содир бўлди. Бу сешанба куни унинг Халқаро олимпия қўмитаси раҳбари Томас Бах билан Нью-Йоркдаги учрашуви вақтида, Жанубий Корея томони Бирлашган Миллатлар Ташкилотига тегишли ҳужжат топширганидан сўнг рўй берди.