Туркия ва АҚШ президентлари Ражаб Тоййиб Эрдўған ва Дональд Трамп БМТ Бош ассамблеяси доирасида учрашув ўтказишди. 

Трамп учрашувдан кейин ҳозирда Туркия ва АҚШ ҳар қачонгидан яқинроқ экани, Эрдўған унинг дўстига айланганини айтди.

"У менинг дўстимга айланди, у етакчилик қобилиятлари учун юқори баҳолар олмоқда", деб айтган Трамп.

Эрдўған Трамп билан учрашиш ва Туркия-АҚШ муносабатлари ҳамда минтақавий муаммоларни ҳал қилиш имкониятига эга бўлганидан мамнун эканини айтган. Етакчилар муҳокама қилган мавзулар орасида Фатҳулла Гуленнинг Туркияга топширилиши масаласи, Сурия ва 25 сентябрда Ироқ Курдистони мустақиллиги бўйича референдум ўтазилиши режалаштирилаётган Ироқдаги вазият бўлди. 

Трамп ва Эрдўған Курдистондаги референдум жиддий оқибатларга олиб келишидан огоҳлантиришди.

Улар "Яқин Шарқ минтақасида бақарорлик ўрнатиш ва террорчилик устидан ғалаба қозониш" бўйича биргаликдаги ишларни давом эттиришга келишиб олдилар.

Трамп ва Эрдўған курд етакчиларини жадал музокаралар жараёнини бошлашга чақиришди ва бунда Вашингтон ҳамда Анқара кўмагини таклиф қилишди.