Филиппиннинг Маасин шаҳри соҳилларига узунлиги 10 метрга яқинни ташкил қиладиган номаълум жонзот жасади келиб қолди. Бу ҳақда 25 сентябрда Metro нашри хабар берди.

Жонзот маҳаллий фуқаро томондан аниқланган.

Филиппинлик мутасаддилар бу денгиз жонзотининг турини аниқлай олишмаяпти, чунки у кучли чириш босқичида бўлган. 

Фото: Metro

Бу орада балиқчилик ва сув захиралари маҳаллий бюроси вакили Юлиус Альпинонинг фикрича, бу жонзот аслида китдир, бироқ бунинг тўғридан-тўғри исботи мавжуд эмас.

Фото: Metro

Жонзотни денгизда чўктириб юборишга қарор қилинган, чунки унинг қолдиқлари одамлар учун хавф туғдириши мумкин.