2017 йил 15 сентябрда АҚШнинг NASA агентлиги Cassini коинот қурилмасининг Сатурн, унинг ҳалқалари ва йўлдошларини ўрганиш бўйича миссияси якунланганини маълум қилди. Сайёралараро қурилма газ гигантининг атмосферасига кириб, ёниб кетди. Станция ўз фаолияти давомида узоқ сайёранинг кўплаб ажойиб суратларини Ерга юборган. Қуйида шу суратлардан энг яхшиларини эътиборингизга ҳавола қиламиз.

Қуйидаги суратда Сатурн ва унинг ҳалқалари тасвирланган. Бу сайёранининг Cassini анча узоқдан туриб суратга олган охирги суратларидан бири. Унда сайёра ўз ҳалқаларига соя бераётганини кўриш мумкин.

Фото: nasa.gov

Бу сурат Сатурннинг нотинч атмосфераси ҳақида тасаввур беради. Атмосферанинг юқори қатламлари 96,3 фоизга водороддан ва 3,25 фоизга гелийдан иборат. Унда метан, аммиак, фосфин, этан ва бошқа газлар аралашмалари ҳам бор.

Фото: nasa.gov

Cassini Сатурн атмосферасида катта штормни олишга муваффақ бўлган. Суратда бу ҳодисанинг оқибатлари яққол кўриниб турибди.

Название

Миссия доирасида Сатурннинг кичик йўлдоши – Пананинг энг батафсил суратлари олинган. Бу суратларда Пана чучварани эслатиб юборади.

Фото: nasa.gov

Бу сурат Сатурннинг катталиги бўйича 6-рақамли йўлдоши Энцелад сиртини намойиш қилади. Cassini ускуналари томондан йиғилган маълумотлар бу йўлдошнинг муз қатлами остида сув борлиги ҳақида гапиришга ижозат беради.

Фото: nasa.gov

Сатурннинг яна бир йўлдоши – Гиперион ўз сиртининг ноодатий тузилиши билан ҳайратлантиради. У кратерлар билан "илма-тешик қилиб ташланган". 

Фото: nasa.gov

Сатурннинг 3-рақамли йўлдоши – Япет ҳақида ҳам гапириб ўтмасликнинг иложи йўқ. Бу йўлдошнинг асосий хусусияти "икки юзлиги"дадир: Япетнинг олд яримшари қоп-қора бўлса, орқа яримшари янги ёққан қордек оппоқдир.

Фото: nasa.gov