Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигида Қирғизистон Республикаси Фавқулодда ва Мухтор Элчиси Данияр Сидиков билан учрашув бўлиб ўтди.

Суҳбат давомида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Қирғизистонга давлат ташрифи ҳамда олий ва юқори даражадаги музокаралар давомида эришилган кенг кўламдаги келишувларни амалга оширишнинг долзарб масалалари муҳокама қилинди.

Учрашувда Қирғизистон Республикаси Президенти Алмазбек Атамбоевнинг Ўзбекистонга бўлажак ташрифига тайёргарлик кўришнинг амалий жиҳатлари ҳам кўриб чиқилди.