БМТда ЮНЕСКО Статистика институтининг ҳисоботи тақдим этилди. Унда жаҳондаги «таълим инқирози» ҳақида сўз юритилади.

Бу ҳақда BBC хабар бермоқда.

Ҳужжатга кўра, мактаб ёшидаги 600 млн.дан ортиқ болалар математика бўйича бошланғич билимларга эга эмас, шунингдек, ўқишни ҳам билмайдилар.

Таъкидланишича, таълим олиш имкониятига эга бўлмаган болаларнинг катта қисми Африка, шунингдек, Марказий ва Жанубий Осиё давлатлари ҳиссасига тўғри келади. Шу билан бирга, Шимолий Америка ҳамда Европада фақатгина 14 фоиз ёшлар таълимнинг бошланғич даражасига эга эмас.

Ҳисоботда кўрсатилишича, бу вазият катта бўлган болалар хавфсиз меҳнат шароитларига эга, кам ҳақ тўланувчи иш «қопқони»га тушиб қолишларига олиб келади.