Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йилнинг 17 июлида қабул қилинган №527-сонли қарори асосида қонунчиликка айрим ўзгартиришлар киритилди ҳамда доимий рўйхатда бўлмаганлар, шунингдек, хорижий фуқаролар ва фуқаролиги бўлмаган шахсларга ҳам Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида кўчмас мулк сотиб олиш имконияти берилди.

Мазкур қарор кучга киргандан буён бугунга қадар Golden House етакчи компаниясининг янги қурилган уйларидан 43 та оила қулай квартиралар харид қилишди.

Бирламчи кўчмас мулкка талаб икки баробарга ошган ва бу ҳолат компаниянинг савдосига ижобий таъсир ўтказиб, тураржой мажмуаларида ҳали сотилмаган янги квартиралар сони тобора камайиб бормоқда.

Эслатиб ўтиш жоизки, янги тураржойларда пойтахт ҳудудида доимий пропискага эга бўлмаган жисмоний шахслар томонидан харид қилинадиган квартиралар учун тўлов энг кам ойлик иш ҳақининг 2500 бараваридан кам бўлмаган миқдорда бўлиши (хорижликларга 150 минг АҚШ доллари), ҳисоб-китоблар эса банк ҳисобварақлари орқали амалга оширилиши белгилаб қўйилган.

Фото: Golden House

Юқорида кўрсатилган суммадан юқори баҳода янги уй харид қилган республиканинг бошқа минтақаларида доимий пропискага эга бўлган жисмоний шахслар, чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларга пойтахтда тураржойга эга бўлиш билан бир қаторда Тошкент шаҳри ва вилоятида доимий пропискадан ўтиш имконияти ҳам тақдим этилади.

Фото: Golden House

Бунда кўчмас мол-мулкни олди-сотди шартномаларини тасдиқлаганлик учун Ўзбекистон фуқаролари учун шартнома суммасининг 5 фоизи миқдорида, чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларга эса шартнома суммасининг 10 фоизи миқдорида давлат божи ундирилади.

Фото: Golden House

Компания изоҳи

Кўпчилик бугунги кунда доимий пропискани янги тураржойни қурган қурувчи компания беради, деган хато фикрда, бироқ бу босқич ички ишлар органлари зиммасига ўтади ва у нотариус томонидан тасдиқланган олди-сотди шартномасига кўра Тошкент шаҳри ва вилоятида доимий пропискага қўйишни расмийлаштириш бўйича фаолиятни амалга оширади.

Бошқа минтақаларда доимий рўйхатда турадиганлар инвестицион шартнома бўйича тураржой кўчмас мулкини қўлга кирита олмайди, яъни ҳали қурилиши давом этаётган объектдан квартира харид қилиш ҳуқуқига эга эмас. Чунки Низомга кўра, янги қурилаётган тураржойлардаги кўчмас мулкка туман (шаҳар) ҳокимининг қурилиши тугалланган бинонинг эксплуатацияга қабул қилиш тўғрисида комиссия далолатномасини тасдиқлаш ҳақидаги қароридан сўнг мулк ҳуқуқи юзага келади ва ушбу қарор қабул қилинганидан кейин уч йил ўтмаган бўлиши керак.

Бугунги кунда компания примиал классдаги икки тураржой мажмуаси — «Parisien» деб аталувчи французча квартал ва NOVZA тураржой мажмуасини қуриш ишларини олиб бормоқда.

«Parisien» объектини эксплуатацияга топшириш шу йилнинг охирига мўлжалланган, бинобарин, бу тураржой мажмуасида республиканинг бошқа минтақаларида доимий пропискага эга бўлган жисмоний шахслар, чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар тез орада олди-сотди шартномасига кўра квартиралар харид қилишлари мумкин бўлади.

Тафсилотлар учун телефон: 150-11-11 
Ёки бизнинг ушбу манзилдаги офисимизда:
Мирзо Улуғбек тумани, Осиё кўчаси
Мўлжал: Ирригация институти, Дархон. 
«Новомосковская» тураржой мажмуаси
Бот: @goldenhouseuz_bot
Telegram: @goldenhouseuz
Facebook: fb.com/goldenhouseuz/
Instagram: @goldenhouseuz

Реклама ҳуқуқи асосида.