2017 йил 16 сентябрь куни соат 22.30ларда Андижон вилояти Жумабозор МФЙ, Бўтақора кўчаси, 41-уйда 1 нафар фарзанди бор уй бекаси, 1975 йилда туғилган Қ.Ҳ.нинг яшаш уйида бўйин соҳаси қизарган ҳолатда жасади топилган. Бу ҳақда Андижон вилояти ИИБ ППХ ва ЖТСБ матбуот хизмати хабар берди.

Суд-тиббий экспертизасининг хулосасига кўра, аёл қаттиқ тўнтоқ жисм билан қисилиши оқибатида келиб чиққан механик асфекция натижасида вафот этган. Олиб борилган тезкор-суриштирув ҳаракатлари давомида мазкур жиноятни Қ.Ҳ.нинг турмуш ўртоғи - 1975 йилда тугилган Қ.Ҳ. содир этганлиги аниқланди. 

У вилоят ИИБ ЖКБ ҳамда ГТПХ ва ЖТСБ 2-отряд ходимлари томонидан шаҳар ҳудудида ушланди ва Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 221-моддаси тартибида Андижон шаҳар ИИБ ВСХга жойлаштирилди. 

Ҳозирда Андижон шаҳар прокуратураси томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 97-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмокда.