Toyota мутахассислари энг янги лидарлар билан жиҳозланган, иккита рулли ҳайдовчисиз автомобилни синовдан ўтказмоқда. Йўловчи ўриндиғи рўпарасида жойлашган иккинчи рул зарурат бўлганда ҳайдовчига бошқарувни ўзига олишга имкон беради, деб хабар бермоқда Engadget.  

Шу тариқа компания АҚШнинг баъзи штатлари талаб қиладигандек, автоном транспорт воситаларини оммавий намойиш қилиш вақтида уларни назорат қилиш муаммосини ҳал қилмоқчи.

Бунда автопилот тизими икки гуруҳ – ҳайдовчи ва ёрдамчига бўлинган. Биринчи гуруҳ ўзидан автомобилни автоном бошқаришни акс эттиради. Реал ҳайдовчини кўзда тутувчи ёрдамчи гуруҳ қўлланганда автопилот транспорт воситасининг ҳаракатини тўғрилаб туради.