"Челси" ҳамда "Манчестер Сити" ўртасида кечган Англия чемпионатининг 7-тур марказий ўйини якунланди. Лондонда кечган учрашув шаҳарликларнинг кичик ҳисобдаги ғалабаси билан якунланди. 

Ўйиндаги ягона гол 67-дақиқада де Брюйне томонидан киритилди. 

Шу тариқа "Манчестер Сити" 19 очко тўплаб, "Манчестер Юнайтед" билан бирга мусобақада пешқадамлик қилмоқда. 

Челси – Манчестер Сити 0:1
Гол:
0:1 – 67 де Брюйне.
Челси – Куртуа, Кристенсен, Кэйҳилл, Алонсо, Рюдигер, Азар (Педро, 72), Канте, Бакайоко (Батшуайи, 73), Фабрегас, Аспиликуэта, Мората (Виллиан, 35).
Манчестер Сити – Эдерсон, Отаменди, Стоунз, Уокер, Делф, Сильва (Бернарду Силва, 76), Фернандиньо, Сане, де Брюйне, Стерлинг, Габриэл Жезус.
Огоҳлантириш: Фернандиньо (61).