Нью-Йорк марказида юк машинаси одамларни уриб кетди. Дастлабки маълумотларга кўра, бу машинанинг тезлик тепкиси ҳаракатланмай қолгани сабаб юз берган. Машина катта тезликда яшил чироққа ўтиб кетган ва ҳайдовчи одамларни хавфдан огоҳ қилишга ҳаракат қилиб бақирган.   

Унинг ортидан полиция қувлашга тушган. Йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида икки аёл ва бир эркак жароҳат олган, улар енгил жароҳатлар билан шифохонага етказилганлар.

Полиция ЙТҲни бахтсиз ҳодиса деб топган. Ҳайдовчига ҳеч қандай айблов қўйилмаган.