Сингапурнинг Gray International компанияси iPhone X смартфони учун чехоллар тўпламини ишлаб чиқди. Унинг ҳар бирининг нархи эса, гаджет қийматидан ҳам қимматроқ бўлиши мумкин. 

Аксессуарлар бутун титан ёмбидан ясалган бўлиб беш рангда ҳавола қилинган — Titanium, Stealth, Gold, Rose Gold ва Aurora. Ишлаб чиқарувчиларнинг қайд этишларича, махсус туслар олов ёрдамида қайта ишланганида олинади. 

Фото: Gray International

Унинг энг арзони харидорга 645 долларга айланади. Gold ва Rose Gold намуналари деярли iPhone X каби 1145 доллар. Гаджетни 1,2 минг долларга харид қилса бўлади, энг қиммат чехол эса, 1,3 минг долларга баҳоланмоқда. 

Фото: Gray International

Apple корпорацияси 12 сентябрь уни янги авлод смартфонлари туркуми — iPhone 8, iPhone 8 Plus ва iPhone X телефонларини тақдим этган эди.