Укаси Дональд билан Advance Publications компанияси, Conde Nast нашриёти ва Discovery Communications’нинг акциялари назорат пакетига эга бўлган америкалик медиамагнат Сэмюэл Ирвинг Ньюхаус 90 ёшида ҳаётдан кўз юмди. Бу ҳақда 1 октябрда қариянинг оиласига иқтибос келтирган ҳолда Associated Press ахборот агентлиги хабар берди.

Маълум қилинишича, у Нью-Йоркдаги уйида 30 сентябрда вафот этган. "Бугун биз титанни йўқотдик", деб изоҳ берган магнат ўлимига Conde Nast ижрочи директори Боб Сауэрберг.

Сэмюэл Ирвинг Ньюхаус 1927 йилда Нью-Йоркда туғилган. Forbes нашри талқинига кўра, унинг бойлиги 12,1 млрд долларга тенг бўлган. Тадбиркор санъат буюмлари тўплаш билан танилган.