Бугун, 1 октябрь куни Каталония мустақиллиги масаласига ойдинлик киритиш мақсадида халқ референдуми ўтказилиши режалаштирилганди. Аммо расмий Мадрид бу ҳаракатни қонундан ташқари, деб эълон қилди ҳамда маҳаллий полиция кучига таянган ҳолда референдум жараёнларига тўсқинлик қилмоқчи бўлмоқда.

Айни пайтда Каталония маҳаллий ўт ўчириш хизмати ходимлари аҳолини полиция қаршилигидан ҳимоя қилишга жазм этишган. Улар халқ ва полиция ўртасида жонли девор ҳосил қилишган. Полиция ва ўт ўчириш ходимлари тўқнашувлари тасвирлари пайдо бўлган.

Каталония маъмуриятининг расмий маълумотига кўра, олдиндан тайёрланган референдум участкаларининг 96 фоизи фаол ишлаб турибди, шунингдек, сайловчилар давомати 50 фоиздан ортди.