Британиялик комедиант Саймон Бродкин Буюк Британия Консерватив партияси съездида қўриқчилар орасидан ўтиб, у ерда нутқ сўзлаётган бош вазир Тереза Мэйга P45 шаклини берди. P45 — ёлланма ишчи бошқа иш жойига ўтганда тўлдирадиган солиқ ҳужжати. 

Бир неча сониядан кейин хавфсизлик ходимлари Бродкинни қўлга олиб, уни съезд ўтаётган залдан олиб чиқишган. 

Коммедиантнинг журналистларга маълум қилишича, у бош вазир Тереза Мэйга Бирлашган Қироллик ташқи ишлар вазири ҳамда Brexit тарафдорларидан бири Борис Жонсоннинг хатини топширмоқчи бўлган. Таъкидлаш жоизки, Борис Жонсон Мэйнинг Евроиттифоқдан чиқишга доир позициясига фаол қарши чиқиб келади.