Оҳангарон туманида, 6 сентябрь куни 1988 йилда туғилган О.Т. оилавий келишмовчилик оқибатида ўзаро жанжаллашиб хотини, 1992 йилда туғилган Р.У.ни қўл ва оёқлари билан уриб, дўппослаб унга тан жароҳати етказган. Бу ҳақда Тошкент вилояти ИИБ хабар берди.

Натижада жабрланувчи тан жароҳати олиб касалхонанинг жонлантириш бўлимига ётқизилган. Кўрсатилган тиббий ёрдамга қарамай, у 7 сентябрь куни шифохонада вафот этган.

Ушбу ҳолат юзасидан О.Т.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 104-моддаси билан жиноят иши қўзғатилди. Терговни ИИБ олиб бормоқда.