Таниқли актёр Том Круз "Уддалаб бўлмас топшириқ 6" фильмининг суратга олиш майдончасига қайтди. Бу ҳақда Daily Mail нашри мухбирлари томондан олинган суратлар гувоҳлик бермоқда. Улар узоқ масофадан актёрнинг саҳналардан биридаги иштирокини "кўришга" муваффақ бўлишган. 

2017 йил августда актёр ушбу фильмни суратга олиш вақтидаги трюклардан бирини амалга ошираётганда жароҳат олганди. Саҳналардан бирида Круз Лондоннинг марказий қисмидаги бир бинодан иккинчисига сакраши керак бўлган. Бироқ у сакрашда бироз хатоликка йўл қўйиб, қарама-қарши бинонинг томига тушмай, унинг деворига бориб урилган. Актёр тиббий кўрикдан ўтганда унда тўпиқ суягининг иккита суяги сингани аниқланган. 

Шу тариқа, актёр касалхона койкасида хаялламай, ишга иложи борича тезроқ қайтиш ваъдаси устидан чиқди.

Таъкидлаш жоизки, актёр фильмларидаги трюкларни ўзи мустақил бажаришга ҳаракат қилади. Фақатгина энг қалтис вазиятлардагина буни каскадёрларга ишониб топширади.

Круздан ташқари, машҳур фильмнинг 6-қисмида Ребекка Фергюсон, Генри Кавилл, Алек Болдуин, Ванесса Кирби, Саймон Пегг, Сиан Брук ва бошқа актёрлар суратга тушган. Фильм 2018 йил 26 июлда экранларга чиқарилиши режалаштирилган.