Ўзбекистон кубогининг 1/2 финалидан ўрин олган иккинчи ярим финал учрашуви ҳам бўлиб ўтди. Унда «Насаф» ўз уйида «Локомотив»ни қабул қилди.

Учрашувнинг биринчи бўлимида ҳисоб очилмади. Иккинчи бўлимнинг иккинчи қисмига келиб Владислав Цейтлин Нестеров дарвозаси томон пенальти белгилади. Пенальтини мезбонлар ҳужумчиси Драган Черан бажарди. Унинг биринчи зарбасини Нестеров қайтарди, аммо қайтган тўпни Чераннинг ўзи яна дарвозага аниқ йўллаб ҳисобни очди.

Фото: Локомотив 

Ўйиннинг қолган дақиқалари жуда асабий руҳда кечган бўлсада, дарвозаларга бошқа тўп киритилмади. Натижада «Локомотив» биринчи ўйиндаги 3:1 ҳисобидаги ғалабаси эвазига финал йўлланмасини қўлга киритди. Энди финалда жамоа Тошкентнинг бошқа бир жамоаси «Бунёдкор»га қарши майдонга тушади.

Фото: Локомотив 

Ўзбекистон Кубоги, 1/2 финал
Жавоб учрашуви

«Насаф» – «Локомотив» 1:0 (0:0)

Гол: Драган Черан (74)
«Насаф»: Санжар Қувватов, Акмал Шораҳмедов, Азизжон Ғаниев (Бобур Абдухолиқов, 87), Одилжон Ҳамробеков, Баҳром Абдураҳимов, Ислом Кенжабоев (Шаҳбоз Эркинов, 64), Игорь Голбан, Фарруҳ Сайфиев, Драган Черан, Жасур Ҳасанов, Умарбек Эшмуродов.

«Локомотив»: Игнатий Нестеров, Кахи Махарадзе, Икром Алибоев (Садриддин Абдуллаев, 79), Марат Бикмаев (Жалолиддин Машарипов, 60), Сардор Мирзаев, Салим Мустафоев, Тимур Кападзе, Ислом Тўхтахўжаев, Муродбек Бобожонов (Азизбек Амонов, 77), Олег Зотеев, Шерзод Файзиев.
Огоҳлантиришлар: Бобур Абдуҳолиқов (90) — Марат Бикмаев (8), Муродбек Бобожонов (62), Икром Алибоев (70), Кахи Махарадзе (73), Игнатий Нестеров (90+4), Садриддин Абдуллаев (90+6).