«Ливерпуль» тез орада ўз хўжайинларини ўзгартириши мумкин. Бу ҳақда Times‘нинг якшанба куни чоп этиладиган The Sunday Times нашри хабар тарқатмоқда.

Манба берган хабарга кўра, мерсисайдликларнинг «Ньюкасл»га қарши учрашуви вақтида ўтган мавсумда клубни сотиш бўйича хитойлик инвесторлар билан музокара олиб борган Аманда Стйэвелининг трибунада ўтирганини алоҳида қайд этиб ўтган.

Хабар қилинишича, ҳозирда «Ливерпуль»ни Яқин Шарқдаги тадбиркорлардан бири сотиб олишни кўзламоқда. Савдо қиймати  рекорд даражадаги 1,2 миллиард фунт стерлингни ташкил қилиши мумкин.

Маълумот  учун, ҳозирги вақтда инглиз жамоасига АҚШнинг FSG компанияси эгалик қилади.