Pragma Industries компанияси экологик саёҳат тарафдорларини Alpha 2.0 электробайки билан хурсанд қилди. Модель ёнилғи сифатида водородли ҳужайралардан фойдаланади - Pedelec ёнилғи элементи компаниянинг шахсий ишланмаси ҳисобланади. 

Бошқа электробайкларга нисбатан "камтар" ҳисобланган 150 Втс қувватга эга бўлган модель қўшимча қувватланишсиз 100 километргача ҳаракатлана олади. Бундай масофадаги йўналишга 2 литр сиқилган водород сарфланади. Янги транспортнинг максимал тезлиги 25 км/соатни ташкил қилади. 

Фото: Pragma Industries 
Фото: Pragma Industries 

Қурилмани розеткадан қувватлантиришга ҳожат йўқ. Қувватланиш учун бир неча соат эмас, атиги 2 дақиқа кетади, бунда ташқи муҳит ҳарорати жараённи секинлаштирмайди. Энергияни қайта тиклаш учун сув қувури ва электр тармоғига уланишнинг ўзи кифоя қилади - Atawey компанияси томонидан ишлаб чиқилган кичик электростанция гидролиз жараёнини ишга туширади. 

Фото: Pragma Industries 
Фото: Pragma Industries 

Ишлаб чиқарувчиларга энергиядан оқилона фойдаланиш ва экологик мобилликдан манфаатдор инвесторларни топишгина қолди. Муваффақиятли битим имзоланган тақдирда, Alpha 2.0 электробайкини оммавий ишлаб чиқариш йўлга қўйилади. Унинг тахминий нархига доир маълумотлар йўқ.