Польша терма жамоаси ҳужумчиси Роберт Левандовски ЖЧ-2018 саралаш босқичи доирасидаги Черногорияга қарши учрашувда (4:2) гол киритишга муваффақ бўлди.

Натижада 29 ёшли «Бавария» ҳужумчиси 10та учрашувда 16 гол киритди ва ЖЧ саралашларидаги рекордни янгилади. 

Пайшанба куни Левандовски гол киритиб, голлари сонини 15тага етказиб олган ва рекорд ўрнатганди. Аммо кейинроқ Португалия терма жамоаси ҳужумчиси Криштиану Роналду (унда 8 учрашувда 15 гол мавжуд) бу рекордни такрорлаганди.