France Football журнали «Олтин тўп» совринига даъвогарлар рўйхатини эълон қилишни бошлади.

Дастлаб 5 нафар номзод эълон қилинди. Улар - ПСЖ ҳужумчиси Неймар, "Реал" яримҳимоячиси Лука Модрич, унинг жамоадоши Марсело, "Ювентус" ҳужумчиси Пауло Дибала ва "Челси" яримҳимоячиси Н`Голо Канте.

Таъкидлаш жоизки, асосий рўйхатдан 30 нафар футболчи жой олади. Улардан фақат бир нафари нуфузли совринни қўлга киритади. Номзодлар кун давомида эълон қилиб борилади.

Эслатиб ўтамиз, "Олтин тўп"нинг амалдаги соҳиби - "Реал" ва Португалия терма жамоаси ҳужумчиси Криштиану Роналдудир.