ЖЧ-2018 саралаши Европа минтақаси тўпурари Польша терма жамоаси ҳужумчиси Роберт Левандовски бўлди.

29 ёшли футболчи 10 ўйинда 16 гол урди.  Бу эса Европа рекорди саналади.

Португалиялик ҳужумчи Криштиану Роналду охирги турда Швейцарияга қарши ўйинда гол ура олмади ва иккинчи ўринда қолди (9 ўйинда 15 гол). Учинчи ўринни бельгияликларнинг асосий тўпурари Ромелу Лукаку эгаллади (8 ўйинда 11 гол).

Қайд этиш керакки барча 3 терма жамоа – Польша, Португалия ва Бельгия – 2018 йилги жаҳон чемпионатига тўғридан-тўғри йўлланмани қўлга киритди.