Панама президенти Хуан Карлос Варела футбол бўйича Панама терма жамоаси Россияда бўлиб ўтадиган ЖЧ йўлланмасини қўлга киритганидан сўнг 11 октябрь, чоршанба кунини бутун мамлакатда дам олиш куни деб эълон қилинди.

«Эртага миллий байрам куни. Бу бизнинг мамлакатимиз учун тарихий кун. Эртага хусусий корхоналарда ҳам, давлат ишхоналарида ҳам иш бўлмайди. Хусусий ва давлат ишхоналарида ҳам машғулотлар бекор қилинади. Фуқаролар хурсандчиликни оила даврасида нишонлашсин» , дея ёзган президент твиттердаги саҳифасида.

Панама терма жамоаси Коста-Рика устидан 2:1 ҳисобида ғалаба қозониб, ўз тарихида биринчи марта мундиал йўлланмасини қўлга киритди.