Тошкент шаҳар Мирзо Улуғбек туман ИИБ профилактика инспекторлари соҳавий хизмат ходимлари билан биргаликда талончилик жиноятини содир этган шахсни қўлга олдилар.

Бу ҳақда KUN.UZ’га ИИВ Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бош бошқармаси хабар берди.

Мирзо Улуғбек туманида 28 сентябрь куни соат 15.00да, «Буюк ипак йўли» метро бекати олдида, 1993 йилда туғилган, Яшнобод тумани, Авиасозлар 1-2-уйда яшовчи Х.А., 1990 йилда туғилган, Тошкент вилояти, Зангиота тумани, Чимкент йўли кўчасида яшовчи М.Д.нинг орқа чўнтагидан 500.000 сўмлик "Samsung Galaxy J-3" уяли телефон аппаратини очиқдан-очиқ талон-тарож қилиб, воқеа жойидан яширинганлиги аниқланиб, ушланди.
  
Мазкур ҳолат юзасидан Мирзо Улуғбек тумани ИИБ томонидан фуқаро Х.А.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 166-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилди.