Тошкентда Тожикистон туроператорлари билан меморандум имзоланди, дея хабар қилган «Ўзбектуризм» ДҚ матбуот хизмати.

Ўзбекистон-Тожикистон бизнес-форуми доирасида 12 октябрь куни «Ўзэкспомарказ» кўргазма мажмуасининг мажлислар залида Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш бўйича давлат қўмитаси ҳузуридаги «Миллий туристик маҳсулотини илгари суриш маркази» ДУК ва Тожикистоннинг «Ориент-Адвентур», «Скай-Тур» ҳамда «Роҳат-Тур» туроператорлари ўртасида ҳамкорлик тўғрисида меморандум имзоланди. 

Томонлар миллий туристик хизматларни илгари суриш ва реклама соҳасида биргаликдаги ташаббусларни қўллаб-қувватлаш, икки мамлакат туристик истиқболи борасида ахборот алмашув, миллий туристик брендларни шакллантириш ҳамда илгари суриш, халқаро туристик бозорларда Буюк ипак йўли бўйлаб трансчегара йўналишини биргаликда илгари суриш орқали туризм соҳасида ҳамкорлик қилишни режалаштирмоқда.