Қувлашмачоқни ҳақиқий спорт ўйинига айлантириш ғояси британиялик Кристиан Дивога тегишли бўлган. Эркак ўз фарзандининг бўш вақтини сермазмун ўтказиш мақсадида, оддий қувлашмачоқ ўйинига скамейкалар, чиқинди қутилари ва нарвонлардан иборат бўлган тўсиқларни қўшди. 

Вақт бўйича бир неча раундлар ўтказилган: ким тезроқ етиб олса, ўша ғалаба қозонган. Ғоя эркакка шунчалик ёқиб қолдики, у кейинчалик таниш паркурчиларини ҳам бунга жалб қилди ва улар билан спорт қувлашмачоғининг амалдаги қоидалари ишлаб чиқилди.

2016 йилда эса Лондонда профессионал қувлашмачоқ бўйича жаҳондаги биринчи чемпионат бўлиб ўтди.