УЕФА Чемпионлар Лигасида ҳафтанинг энг яхши футболчисини аниқлаш учун ўтказилган сўровнома якунларини эълон қилди.

Унга кўра, «Челси» (3:0) дарвозасига иккита гол урган «Рома» ҳужумчиси Стефан Эл-Шаарави ғолиб деб топилди.

Иккинчи ўринни «Ливерпуль» яримҳимоячиси Муҳаммад Салоҳ, учинчи ўринни ЦСКА яримҳимоячиси Алан Дзагоев эгаллади.

Ғолибликка даъвогарлар ичида Деле Алли («Тоттенҳэм»), Марлос («Шахтёр»), Серхио Агуэро («Манчестер Сити»), Левен Курзава (ПСЖ) ва Кингсли Коман («Бавария») ҳам бор эди.