Яқинда сотувга чиққан iPhone X смартфонининг илк харидорлари телефонни фаоллаштириш билан боғлиқ муаммоларга дуч келдилар.  

Таъкидланишича, бундай муаммолар АҚШда кузатилган. Смартфон ёқилганда Sprint, Verizon ва AT&T мобил алоқа операторлари сим-карталарига эга бўлганлар серверга кириб бўлмаслиги ҳақида хабар олишган. Баъзи фойдаланувчиларда муваффақиятсиз фаоллаштиришдан кейин қурилмани ёқиш билан муаммолар вужудга келган.

Шу сабабли ўнлаб одамлар хизмат кўрсатиш марказларига мурожаат қилишга мажбур бўлишган.

iPhone X смартфони сентябрда тақдим қилинган. Унинг нархи 999 доллардан бошланади. Смартфонда техник носозликлар мавжудлиги ҳақида унинг сотувга чиқарилишидан аввал маълум бўлган. Жумладан, смартфондаги юзни таниш функцияси Face ID билан муаммолар мавжудлиги маълум қилинган. Шу туфайли компания янги смартфонлар чиқарилиши ҳажмини қисқартирмоқчи ҳам бўлган.