АПЛнинг 11-туридаги марказий учрашув Манчестер ғалабаси билан якунланди. «Манчестер Сити» «Этиҳад — Сити оф Манчестер»да кечган учрашувда Лондоннинг «Арсенал» жамоасини мағлуб этди - 3:1.

Ўйин бошида Кевин Де Брёйне Фернандиньо билан девор услубида ўйнаб, Питер Чехнинг узоқ бурчагини аниқ нишонга олди.

Иккинчи бўлимда, 49-дақиқада Начо Монреаль Раҳим Стерлингга қўполлик ишлатди ва бунинг учун белгиланган пенальтини Серхио Агуэро аниқ ижро этди - 2:0.

Иккинчи бўлим ўрталарида Аарон Рэмси аниқ паси билан Александр Ляказеттни олдинга бошлади ва франциялик ҳужумчи рақиб дарвозабонини осонлик билан доғда қолдирди.

74-дақиқада Давид Сильва ўнг қанотдан узатган пасдан кейин ўйиндан ташқари ҳолатда турган Габриэл Жезус «Арсенал» дарвозасини ишғол қилди ва ҳакам голни ҳисобга олди - 3:1.

Эндиликда «Манчестер Сити» очколари сонини 31тага етказди ва энг яқин таъқибчиси «Манчестер Юнайтед» билан орадаги фарқни 8тага етказди. Аммо Моуриньо жамоаси тур учрашувини энди ўтказади. «Арсенал» 19 очкоси билан — олтинчи ўринда.

Англия чемпионати
11-тур
Манчестер Сити – Арсенал 3:1 
(1:0, 2:1)
Голлар: 1:0 – 19 де Брюйне, 2:0 – 50, пенальти Агуэро, 2:1 – 65 Ляказетт, 3:1 – 74 Габриэл Жезус.
Манчестер Сити – Эдерсон, Отаменди, Стоунз, Уокер, Делф, Сильва, Фернандиньо, Стерлинг (Гюндоган, 78), де Брюйне, Сане (Бернарду Силва, 87), Агуэро (Габриэл Жезус, 62).
Арсенал – Чех, Косьельни, Колашинац, Бельерин, Монреаль, Ўзил, Рэмзи, Ивоби (Уилшер, 78), Чака (Жиру, 78), Санчес, Коклен (Ляказетт, 56).
Огоҳлантиришлар: Монреаль (49), Ляказетт (59), Косьельни (67), Отаменди (73), Чака (75), Санчес (77), Ўзил (90).