Белизда сув остида сузаётган дайвернинг қўлидаги балиқ акулани қизиқтириб қўйди. Акула дайвернинг қўлидаги балиқни тортиб олишга уринди. Уларнинг "тўқнашуви" бошқа дайверлар томонидан видеога олинди. 

Кадрларда йиртқичнинг қандай қилиб эркакнинг қўлидаги тўрган ўралган балиқни тортиб олишга урингани акс этган. Дайвер унга қаршилик қилиб, акулани нари итармоқда. 

Натижада инсон ғолиб чиқди, акула эса янги ўлжа излаганча йўлида давом этди.