Англия премьер-лигасининг 11-туридан ўрин олган сўнгги учрашувда «Эвертон» ўз уйида «Уотфорд»ни қабул қилиб, юксак ирода намойиш этди ва муҳим ғалабани қўлга киритди.

Учрашувнинг биринчи бўлимида ҳисоб очилмаган бўлса, иккинчи бўлимда нақ бешта гол киритилди. Аввалига меҳмонлар кетма-кет икки тўп киритиб, олдинга чиқиб олишганди. Бироқ 67-дақиқадан бошлаб мезбонлар ўзига келишди. Аввалига Умар Ньяссе фрақни қисқартирган бўлса, Кэлвет-Льюин фарқни йўққа чиқарди. Шундан сўнг ҳақиқий драматик кураш бошланди.

Ҳакам томонидан қўшиб берилган дастлабки дақиқада Лэйтон Бэйнс пенальтини аниқ амалга ошириб, жамоасини ҳисобда олдинга олиб чиқди. Аммо «Уотфорд» шу вазиятдан ҳам чиқиб кетиши мумкин эди. Бироқ ҳакам қўшиб берилган 11-дақиқада Том Клеверли пенальтидан собиқ жамоаси дарвозасини ишғол қила олмади ва натижада «Эвертон» ўта муҳим ғалабани қўлга киритди.

Ушбу ғалабадан кейин «Эвертон» ҳисобидаги очколар сони 11тага етди ва жамоа хавфли зонани тарк этиб, 15-ўринга кўтарилди. «Уотфорд» эса 15 очко билан 9-поғонада қолди.

Англия премьер-лигаси, 11-тур

Эвертон – Уотфорд 3:2 (0:0)

Голлар: Ньяссе (67), Кэлверт-Льюин (74), Бэйнс (90+1, пенальти) – Ришарлисон (46), Кабаселе (64).
Ноаниқ пенальти: Клеверли (90+11)

Эвертон: Пикфорд, Джагелка, Бейнс, Кенни, Кин, Банингиме (Лукман, 55), Гуйе, Дэвис, Сигурдссон (Леннон, 85), Руни (Кэлверт-Льюин, 68), Ньяссе.
Уотфорд: Гомес (Карнезис, 59), Кабаселе (Мариаппа, 79), Холебас, Фемения, Бритос, Клеверли, Дукуре, Каррильо, Хьюз (Окака Чука, 90), Ришарлисон, Грэй.
Огоҳлантиришлар: Бритос (69), Холебас (90).