Кўп йиллик баҳслардан кейин Apple судда Samsung'ни мағлуб қилди. Энди Samsung Apple корпорациясига 120 миллион доллар тўлашга мажбур. Бу ҳақида TheVerge хабар берди. 

Фото:theverge.com

Гап Apple'нинг блокдан ечишга доир патенти ҳақида борган.  Купертино компанияси юристлари суд жараёнлари давомида Samsung муҳандислари компания патентига доир ҳуқуқни бузиб, ўз смартфонларида ҳам экранни блокдан ечишнинг худди шундай технологиясини қўллашганини исботлашди. 

АҚШ Олий суди икки технология гигантининг патент "жанг"ига нуқта қўйди ва қарорни Калифорния компанияси фойдасига ҳал қилди. Маълум бўлишича, Samsung компанияси Apple'нинг икки патентини бузган ва ундан фойдаланган - смартфонни ишлаб чиқариш технологияси ва смартфон экранини блокдан ечиш учун зарур слайд-бар фаолияти.

Табиийки, Samsung суд қароридан норози бўлган. "Кўпчилик бизнинг суд қарорига қарши берган даъвоимизни қўллаб-қувватлади", - деди Samsung вакили. У  шунингдек суднинг бу қарори Apple'га "ноҳақ даромад олиш" имконини беришини айтди. 

Apple бунга ҳеч қандай изоҳ бериб ўтирмади. Бу Apple ва Samsung ўртасидаги қонун доирасидаги  жангларнинг охиргиси эмас.